"Пахтакор"нинг бугунги рақиби сафида йўқотиш мавжуд

Суперлига 15-турида "Пахтакор" пойтахтда "Локомотив" стадионида "Машъал" меҳмони бўлади. Тошкентликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Баҳсни рақибдан Жамолиддин Убайдуллаев сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. "Шерлар"да бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Чемпионатларда жамоалар ўзаро 37 учрашувда тўқнаш келган. Уларнинг 26тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" зафар қучган. 6 баҳсда кучлар тенг келган. "Пахтакор" 75 тўп киритган бўлса, рақиб 25 гол уришга эришган. Муборакдаги 18 беллашувда тошкентликлар 9 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган. Сафарда 25 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 16 гол олиб чиққан. Ўтган йили меҳмонда "шерлар" 4:1 ҳисобида зафар қучган.

"Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида ўйин бугун соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!