"Пахтакор"нинг мағлубияти ҳақида: "Тушунарсиз ҳолатлар кўп"

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари ҳам бошланди. Тўртта клубимиз орасида фақатгина “Пахтакор” илк турни ўз уйида ўтказди.

Афсуски, шунда ҳам “Шерлар” имкониятдан фойдалана олмади ва БААнинг “Ал-Айн” клубига йирик 0:3 ҳисобида ютқазди. Бу албатта танқид ва эътирозларга сабаб бўлди.

“Пахтакор”нинг собиқ спорт директори Жаъфар Ирисметов “Шерлар”нинг мағлубияти ҳақида гапирди.

“Пахтакор”дан ҳеч қанақа янгилик кўрмадик”

- Албатта, ўйинда кутилмаган натижа бўлди. Учрашувдан аввал имкониятларни 50х50 дегандим. “Пахтакор”ни йил бошидан бери нима ўйнаётганини ҳеч ким тушунаётгани йўқ, менимча. Рақиб жамоани яхши билмаганим сабабли 50х50 баҳолагандим. Тўғриси, “Пахтакор”дан ҳеч қанақа янгилик кўрмадик. Қандайдир учта тактика тўғрисида гап кетган, Максим айтганди. Аммо ҳеч қандай тактика тўғрисида гапириш қийин. Таркибда хатолар кўзга ташланди. Марказий ҳимоячиларнинг йўқлиги...Ҳайронман, Достон Турсунов чемпионат ўйинларида ўйнамасдан ОЧЛ учрашувига туширилди. Уни охирги учрашувларга қўйиб, ОЧЛ баҳсига тайёрлашганида ҳам бошқа гап эди. Бу уятли натижа. Тўғри, ютқазиш мумкин, аммо жамоа мардонавор ўйнаб туриб ютқазиши ҳам мумкин. Бу ерда эса умуман мураббийнинг чизгиси кўринмади. Ҳа, йигитлар курашди, лекин ҳаммаси ўзини даражасида ҳаракат қилишди. Индивидуал маҳорат эвазига бир-иккита футболчиларимиз ўйнашга интилишди, афсуски, жамоавий ўйин кўрмадик. Жамоада 4 та яхши вингер бор. Ҳожимат Эркинов, Азиз Турғунбоев, Достон Ҳамдамов, Диёр Холматов. Афсуски, мана шундай вингерлари бор жамоада иккита ўнг қанот ҳимоячилари, биттаси вингер, биттаси ҳимояда ўйнайди. Тушунарсиз ҳолатлар кўп. Буни Шацкихни ўзи яхши билса керак, деб ўйлайман. Биз ачинганимиздан гапиряпмиз. Менимча, нима қилаётганини мураббийлар штаби ҳам билмаяпти.

пах ал айн1

“Олиб келган легионерлари қаерда?”

- Ҳозирги пайтда “Пахтакор”да ким спорт директори эканини билмайман. Биз спорт директори бўлиб ишлаган пайтимизда олиб келган ўйинчиларимизга танқидлар бўларди. Аммо чақирган легионерларимиз анча яхши эди. Ҳозирги “Пахтакор”нинг сиёсатини тушуниш қийин. Олиб келган легионерлари қаерда? ОЧЛ бошланди, улардан дарак йўқ. Фикримча, марказий ҳимоячиси ҳам талабга жавоб бермайди. Легионерларни олиб келишдан мақсади ўйнатиш бўлса керак. Уларни ким олиб келяпти, билмаймиз. Биз ишлаган пайтда айтганимдек, кўп танқид қилишарди. Ҳозир эса кимни танқид қилишни ҳам билмайсиз. Спорт директориними ё бош мураббийними? Техник директор ким? Бирор нарса дейишимиз қийин. Селекция ишларини бўш деб ҳисоблайман. Ўша пайтда ОКМКдан Папавани таклиф қилишганида ҳам ҳайрон бўлгандим. Чунки Одил Ҳамробеков, Аббос Файзуллаев, Диёр Холматов, Сардор Собирхўжаев сингари ўртада ўйнайдиган ўйинчилар бўла туриб, яна битта таянч ярим ҳимоячисини таклиф қилиш, билмадим нима учун?! Ҳужумчи етишмаётганди ва ушбу чизиққа футболчи таклиф қилиш мантиққа тўғри келарди. Банашак ҳаракат қиляпти. Ҳужумчининг кўрсатадиган нарсаси голлар. Агар гол урмаса унда югурадиган ҳужумчини нима кераги бор? Футболчи “Пахтакор” даражасида бўлиши лозим. Дердийокни танқид қилишарди, аммо у ҳам бир мавсумда 10-12 та гол урарди. Ҳозирги пайтда ҳам йиғланинг, ҳам кулгинг келади. Кимнидир ёмонлаб, кимнидир мақтамоқчи эмасман. Мухлисларнинг ўзлари баҳо берадилар. Шунча вингер бўла туриб, Ҳожимат Эркиновни нега таклиф қилишди ва нима учун қайтарилгач, у ўйнамаяпти?! Сабабини мураббийлар билади.

пах ал айн2

“Менимча, мураббий хоҳлаётган футболни ўйнашмаяпти”

- Шу жамоада деярли 5 йил фаолият олиб борганимдан кейин “Пахтакор”ни кузатиб боряпман. Чемпионатда “Навбаҳор” ва “Нефтчи”нинг хатолари ҳисобига “Пахтакор” 1-ўринда. Тўғри, очколар ҳисобига ҳам олдинда. Айрим ўйинларини кўрдим, таҳлил қиладиган бўлсак, биринчи бўлимда яхшироқ ўйнаяпти, иккинчи бўлимда услуб кўринмаяпти. Менимча, мураббий хоҳлаётган футболни футболчилар ўйнамаяпти. Кучли легионерлар етишмаяпти. Ҳозирги 6 нафар легионерлардан фақат Банашак мунтазам ўйнаб турибди. Шунча жой банд бўлиб турибди, рақобат йўқ. “Пахтакор”нинг ҳақиқий ўйини етишмаяпти. 60-70 фоиз таркиб сақланиб қолинган, яхши ёшлар ҳам қўшилган. Барча шароитлар яратилган. Легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланилган. Лекин уларни қандай сабабларга кўра олишган? Муаммо марказий ҳимояда бўла туриб, қанақасига Кухарчукни олиш мумкин эди? Қолганини мураббийларнинг ўзи билади. Ҳали ҳам имкон бор. “Пахтакор”га мухлислик қилишда давом этамиз. ОЧЛдаги кейинги тур Саудияда. У ерда очко ололса, имконият ўз қўлида бўлади.

Шуҳратбек Жўраев.   

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Тулкинбой
22/09/2023 06:17
Пахтани асл башараси очилябди
&
Дувлан
22/09/2023 06:14
Пахтакор кейинги ўйинларда ўзини кўрсатади Х.х.са,ўйинчилага озгина далда етишмавотти,яъни харакат ва аниқлик.Олга Пахтакор!
Кахрамонжон Сафаров
21/09/2023 12:54
Саудияга пахтакорни собик хусусий судьяси Шерзодни олиб боришсин , пахтани эртаги эртарок тугади энди вилоят командаларига давления килиш синдириш билан овора булади Максим ва уни йулбошчи окахонларига инсофни узи берсин
&
Турсунов Рамазон
22/09/2023 10:36
Пахтачи пахтасини терсин ким куйибди улага футбол уйнашни.Футболни билганла уйнасин Насафни уйинчиларини уйнатмаса чемпиен хам булолмайди.Яхши уйинчилани олиб бориб уйин амалиётини бермай синдириб юбораяпти .Сабаьи ундан зур каманда булмаслиги керак.Рома хам Шомуродовни олиб бордиди уйин бермай синдирди.Бу хакикат ёлгон буса айтингла.Пахтакорни кутар кутар килган юкоридагилани кузи очилмайди.хакикат качон карор топади билмайман.Мухлиси булмаган каманда кимга керак юзта юз эликта мухлиси бор каманда кимга керак.
Жабборов Ахмаджон
22/09/2023 08:26
Навбаҳор ва Нефтчини ҳатоси эмас ҳакамларни ёрдами билан дейлса тўғри бўларэ эди. Ҳақиқатни тан олиш ҳам мардлик. Шацких айтмоқчи яна бешта ўйин бор. Мурабийни тезроқ ўйғотилмаса кеч бўлиши аниқ. Мен паҳтакорга 1965 йилдан бери муҳлисман гапни очиғи кегинги пайтда мурабийлар ҳам футболчилар ҳам ҳакамларга суянибқолди.