Ads

12 март куни "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида Тошкентда "Ал Аҳли"ни қабул қилади. Қуйида "шерлар"нинг навбатдаги рақиби ҳақида қисқача маълумотга эга бўлиши мумкин.

1937 йил Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилган клуб уй ўйинларини "Қирол Абдуллоҳ спортс сити" стадионида ўтказади. Стадион сиғими 62000 мухлислга мўлжалланган. Жамоа ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 2-ўринни эгаллаган. Уругвайлик мутахассис Хорхе Фоссати айни пайтда жиддаликларга бошчилик қилмоқда.

"Аҳли" ҳозирга қадар Саудия Арабистони чемпионатида 4 марта чемпионликни қўлга киритган. Охирги бор бу 2016 йилда рўй берган. Қирол Кубогида эса 13 бор ғолиб чиққан. Шунингдек, Суперкубокда бир марта ғалаба қозонган. 1986 ва 2012 йилларда Осиё Чемпионлар Лигасида финал учрашувларида майдонга тушиб, ҳар иккисида мағлубиятга учраган.

"Аҳли"нинг Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказган футболчилари билан танишинг.

Дарвозабонлар

1. Ёссир Мусайлим
33. Муҳаммад Аловайс
66. Босим Солиҳ

Ҳимоячилар

2. Саид Муваллад
3. Муҳаммад Фатил
17. Пауло Диаз (Чили)
20. Али Зубайди
23. Абдуллоҳ Ҳассун
24. Ҳуссайн Сулаймони
25. Мотаз Ҳавсави
27. Муҳаммад Зубайди
30. Ҳани Исмоил
32. Файсал Муҳаммад
37. Абдулбосит Ҳинди
75. Адерлан Сантос (Бразилия)

Ярим ҳимоячилар

7. Салман Мувашар
8. Тайсир Жассим
10. Абдулфаттоҳ Асири
11. Ҳуссайн Моқаҳви
15. Абдулазиз Шаҳрани
16. Нуҳ Муса
28. Айман Шафиқ
35. Юсуф Ҳарби
40. Яҳё Қарни
49. Ферас Ғамди
77. Омар Зайни

Ҳужумчилар

9. Омар Сома
14. Муҳаннад Асири
21. Жорже Жанини (Капо Верде)
29. Адулраҳмон Ғариб

"Пахтакор" ва "Ал Аҳли" жамоалари ўртасидаги беллашув 12 март куни соат 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.