"Пахтакор"нинг португалиялик футболчиси: Бу ерда футболни яхши кўришар экан
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби куни кеча Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Мазкур ўйиндан сўнг "Пахтакор" ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш клуб матбуот хизматига учрашув ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин қизиқ кечди. Мавсум бошида муҳим саналган ғалабани қўлга киритдик. Рақиб ҳимояда биринчи бўлимда жуда зич ўйнади. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик ва икки гол урдик. Навбатдаги турга тайёрланамиз ва ишлашда давом этамиз.
Биринчи беллашувдаёқ гол урганимдан хурсандман. Бу ўзимга бўлган ишонч ортиши ва босимдан қутулишимга ёрдам беради.
Бу ерда футболни ёқтиришларига амин бўлдим. Яхши маънода ҳайратландим ҳам. Уларнинг қўллаши жуда кучли бўлди. Мухлислар бизга руҳий кўмак бераётгани учун уларга миннатдорчилик билдираман", - деб айтиб ўтди португалиялик форвард.
Фикрлар