"Пахтакор"нинг режалари қандай?

"Локомотив" билан ўйиндан кейин "Пахтакор"нинг асосий таркиб аъзоларига 5 кунлик таътил берилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик бошланишидан аввал мураббийлар штаби 5 кунлик қисқа таътилга чиққан футболчилар билан шанба куни йиғилади. Жамоа вакиллари шу куни яна машғулотларга қайтиб, ҳозирлик кўришни бошлашади.

Навбатдаги расмий беллашувни "шерлар" 31 июль куни "Бунёдкор"га қарши Суперлига доирасида ўтказади.

Питер Хюистра шогирдлари Суперлиганинг ортда қолган 12 ўйинида 32 очко тўплаб, танаффусга пешқадам сифатида йўл олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!