"Пахтакор"нинг Туркия йиғини доирасидаги рақиблари маълум

  • 26 декабрь, 2024, 13:52
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум. Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳозирча 6 та жамоа билан ўйин бўйича шартнома имзолади. Педру Морейранинг режасига кўра 9 тага яқин ўйин ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши керак.

Аниқ бўлган рақиблар билан таништириб ўтамиз:

8 январь. "Униря Слобозия" (Руминия)
12 январь. "Динамо" (Хорватия)
15 январь. "Карвина" (Чехия)
18 январь. "Елимай" (Қозоғистон)
26 январь. "Актобе" (Қозоғистон)
28 январь. "Силекс" (Шимолий Македония)

Селекция ишларига келадиган бўлсак, бугунгача 2 нафар янги футболчи билан шартнома имзоланди. Мураббий маҳаллий кадрлардан келиб чиқиб амплуалар бўйича хорижлик ҳамкорлари билан ишлашда давом этади. Қолаверса, яна сифатли легионерлар келиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!