"Пахтакор"нинг халқаро ўртоқлик ўйини нега бекор қилинди?

“Пахтакор”нинг 14 январь куни Душанбенинг “Истиқлол” жамоаси билан ўтиши белгиланган назорат ўйини бекор қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Тошкентда ёққан қор майдонлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги ва уларни мавсумга янада яхши тайёрлаш учун “Пахтакор” ва “Истиқлол” жамоалари ўртасида 14 январь, сешанба куни ўтиши белгиланган назорат ўйини бекор қилинди.

"Шерлар" 15 январь куни БААнинг Абу Даби амирлигига хориж йиғини учун жўнаб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!