Ads

Кеча, 29 декабрь куни "Пахтакор" футболчилари иккига бўлинган ҳолда учрашув ўтказди ва шу билан биринчи йиғинга якун ясалди.

Футболчилар таътилдан кейин жисмоний ҳолатни тиклаш устида иш олиб боришди. "Чилонзор" стадионида бугун иккига бўлинган ҳолда ўйин ташкил этилиб, футболчилар ҳолати текшириб олинди.

Янги йил байрами билан боғлиқ танаффус 3 январгача давом этади. 3-14 январь кунлари Тошкентда машғулотлар давом эттирилса, 15-30 январда БААнинг Шаржа амирлигида дастлабки хориж йиғини ташкил қилинади.