Пэдди Пимблетт "UFC 324"даги жангини Диогу Жота хотирасига бағишлади!

  • 26.01.2026 14:35
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, португалиялик таниқли футболчи Диогу Жота 2025 йил ёзида, Испаниядаги таътил вақтида содир бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этганди.

Англиялик UFC жангчиси Пэдди Пимблетт америкалик Жастин Гэтжига қарши жангини мазкур хужумчи хотирасига бағишлади. 

"Мен “Ливерпуль” мухлисиман ва бу ерда ҳам ушбу жамоанинг кўплаб мухлислари борлигини биламан. Ўтган йили “Ливерпул” афсонаси — Диогу Жота вафот этди. Бундан жуда қайғудаман. Бу жангда ғалаба қозонмаган бўлсам ҳам, уни Жотага бағишлашни истардим", — дея Пимблетт сўзларини келтирди BBC нашри.

Маълумот учун, Диогу Жота АПЛ даги фаолиятини 2018 йил “Вулверхэмптон” да бошлаган. “Бўрилар” сафида у 131 та учрашувда майдонга тушиб, 44 та гол урган ва 19 та самарали узатмани амалга оширган. 2020 йил сентябрь ойида Жота “Ливерпуль” билан шартнома имзолаган. "Мерсисайд" клуби сафида у жами 182 та ўйинда иштирок этиб, 65 та гол ва 26 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!