Педри ЕЧЛ кубогини "Олтин тўп"дан устун қўйди

  • 22 сентябрь, 09:44
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри "Олтин тўп" мукофоти ҳақида фикр билдирди. 22 ёшли испаниялик ўттизта номзод орасига кирган бўлса-да, аввалроқ хабар қилинганидек, бугун Парижда ўтказиладиган маросимга бормайди.

- "Олтин тўп"га келсак, мен "Барселона" билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни маъқул кўрардим. Шахсий мукофотлар мен учун ҳеч қачон катта аҳамиятга эга бўлмаган. Мен учун жамоамнинг ҳар бир ўйинда ғолиб чиқиши ва ўз ўйини билан мухлисларни хурсанд қилиши анча муҳимроқ, - деди Педри.

Tecno

Ла Лиганинг 5-тури доирасида ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар"га "Хетафе"ни мағлуб этишга ёрдам берди (3:0) ва майдонда 76 дақиқа ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!