Педри "Реал"ни "мот қилди"

  • 25 марта, 2022, 00:47
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарларда айтилишича, "Реал" Мадрид "Барселона"нинг ўйиндан сўнг "Сантьго Бернабеу"да амалга оширган хатти-ҳаракатларидан ғазабланган. "Кўк-анорранглилар" майдонда ҳамда кийиниш хонасида ғалабани нишонлаганди. 

Каталония клуби ярим ҳимоячиси Педри ушбу вазиятга қуйидагича изоҳ берди: 

"Менимча, "Реал" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганида, улар ҳам шундай байрам қилган бўларди", - деди Педри "Cadena Cope" нашри вазият ҳақида сўраганида. 

Биласиз, "кўк-анорранглилар" "эл-класико"лардаги 5 та ўйиндан иборат ғалабасиз сериядан сўнг "Бернабеу"да "Реал"ни 4:0 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлди. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию