Педро: Бу вирусни тўхтата олишга умид қиламиз
“Челси” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Педро Родригес ўз фонди орқали коронавирусга қарши кураш учун маблағ ажратди.
Испаниялик футболчи турли шифохоналарда касалликка қарши курашаётган шифокорлар учун 3 мингта юзни ҳимоя қилувчи махсус ниқобга пул тўлаган.
“Мен содир бўлаётган воқеалардан, айниқса Испанияда рўй бераётган ҳолатлардан жуда ҳам афсусдаман. Мен шундай оғир кунларда ишлаётган барча тиббиёт ходимларига, давлат хавфсизлик кучларига ва супермаркетларда ишлаётган одамларга миннатдорлик билдираман. Меҳнатингиз учун барчангизга раҳмат. Умид қиламанки, биз ушбу вирусни тўхтата оламиз”, - дейди Педро.
Фикрлар