Педро "Челси" билан хайрлашди. Уни Римда кутишмоқда
"Челси" ярим ҳимоячиси Педро "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан сўнг, "кўклар" таркибини тарк этаётгани ҳақида маълум қилди.
"Бу менинг "Стемфорд Бридж"даги сўнгги ўйиним. Ўтган йиллар мобайнидаги ажойиб қўллаб-қувватлаш учун клуб мухлислари ва жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман.
Сизлар доимо юрагимда қоласизлар. Энди Англия Кубоги учун курашамиз", - дейди Педро.
Инсайдер Фабрицио Романо футболчининг ушбу баёнотига изоҳ сифатида футболчини "Рома"да кутишаётганини қўшимча қилди.
Фикрлар