Педро “Рома”дан аламини олди
Жозе Моуриньо “Рома”га сиғдирмаганидан кейин “Лацио”га ўтиб кетган Педро Рим дербисида “бўрилар” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
- Дерби мен учун муҳим аҳамият касб этди. Ғалаба қозонганимиздан бахтиёрман. Биринчи бўлимда шиддатли ўйнадик ва кўп имкониятларга эга бўлдик. “Лацио” ва унинг мухлислари учун хурсандман. Аввал ҳам, бу жамоа катта оила эканини айтганман.
Менга бош мураббий Саррининг ғоялари ёқади, у биз доим прессинг қилишимиз, тезкор ўйин кўрсатишимиз ва кўпроқ голли вазиятлар яратишимизни талаб қилади.
“Рома” ва “Лацио”да ўйнаб, бу жамоаларнинг ҳар иккисига ҳам гол урган футболчилар жуда камлигини яхши биламан. Шунинг учун ҳам бугунги голим тарихий аҳамиятга эга, - деди Педро.
Фикрлар