Пеле: Мбаппе энг зўр футболчи бўлиши учун ПСЖдан кетиши шарт эмас

Футбол қироли Пеле ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега маслаҳат берди.

“Унга Парижни тарк этиш шарт эмас. Мбаппе шунчаки ҳозирги руҳда ўйнашда давом эттириши керак ва у шунда албатта дунёнинг энг зўр футболчиси бўлади.

Пеле билан таққослаш? Мен ҳеч қачон “Сантос”дан кетмаганман”, - дейди Пеле.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 20 ёшли франциялик футболчи ёзда “Реал”га ўтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.