Пеле ёки Роналду? Голлар борасида аслида олдинда ким?

Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бурчакдан узатилган тўпдан унумли фойдаланди ва «Наполи»га қарши суперкубок учрашувида гол киритди. Бу португалиялик футболчи учун фаолиятидаги 760 голига айланди.

Ушбу голдан сўнг, футболдаги статистикани ҳисоблаб борувчи портал – “Squawke  Football” Роналдуни сайёрамиздаги энг сермаҳсул футболчи, деб эълон қилди. Криш 759 та гол киритган Йозеф Бицандан битта голга ўзиб кетди ва мутлақ етакчига айланди. Ушбу нашрнинг маълумотларига қараганда, Роналдудан кейинги ўринлари Йозеф Бицан (759), Пеле (757), Ромарио (743) ва Лео Месси (719) эгаллаб турибди.

Бу рекордми?

ronad

Криш ўзининг 760 голини киритгач, футбол олами ўз-ўзидан иккига бўлинди. Айримлар Роналдуни барча замонлардаги энг яхши футболчи деб атай бошлаган бўлса, қолганлар Пеленинг натижаси бундан анча яхшироқ эканлигини такрорлашга тушиб кетди. Бу баҳсли вазиятда бир муҳим омилни унутмаслик лозим. Роналду ўзининг барча голларини расмий ўйинларда киритган! Бундан кўриниб турибдики, биз спорт оламидаги энг яхши атлетлардан бирининг ўйинларини томоша қиляпмиз.

ФИФА футболчиларнинг статистикаси билан иш олиб бормайди. Шу сабабли, турли нашрлар ўз версияларини олдинга суришга тушиб кетди. Кришнинг мухлислари 760 голни нишонлаши табиий. Пеле тарафодорлари эса, ишончсиз бўлган манбадаги маълумотлар асосида ҳали-бери ҳеч ким бразилиялик футболчидан ўзиб кетмаганини айтмоқда.

Пеле нечта гол урган?

Pele

Келинг, тан олайлик Пеленинг киритган голларин сонини бирорта ишончли манба аниқ айта олмайди. Футболчининг ўзи эса, тинимсиз рекордлари ҳақида фикр билдиришга тиришади. Унинг наздида голлари сони 1283 тани ташкил этади.

«Мендан нега янги Пеле чиқмаяпти, деб кўп сўрашади. Уларга доимо менинг ота-онам бошқа фарзанд кўра олмаслигини айтаман. Месси иқтидорли футболчи, бироқ у мен билан таққосланишидан аввал 3 та ЖЧда ғалаба қозонишини лозим. Шунингек, 1283 та гол киритиши ҳам керак. Ана шунда, у бу мавзуда суҳбат қуриши мумкин».

pele2

Аслида, Пеленинг сўзларида жон бор, бироқ қаҳрамонимиз ўз голлари сонига машғулот чоғида урилганларини ҳам ёзиб қўйган. Эътиборлиси шундаки, унинг голлари сонини кўпайтиришга  ёшлар жамоаси ва академияда урилган голлар ҳисса қўшган. Айрим манбаларда, Пеле ҳарбий хизмат чоғида ҳам тўп сурган ва ўша голларни ҳам ёзиб қўйган. Агар бундай киритган голлар инобатга олинса, австриялик супер ҳужумчи (Бицан) ҳисобида 1468 та гол мавжуд. Пеле бу борада ҳам бир қадам орқада қолгани ўз-ўзидан маълум бўлади.

Энг таниқли нашр рўйхатида ким етакчи?

hudusdfds

Rec. Sports.Soccer – бу 1994 йилда ташкил этилган спорт аналитик нашри бўлиб, тўлиқ эътиборини футбол оламини ўрганишга қаратган. Ушбу нашр яқинда энг кўп гол киритган футболчиларнинг рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Криштиану Роналду 4-поғонада қолди. Биринчи ўринда эса,

 

Уве Зеелер (Германия) — 575 гол

 

Ференц Деак (Венгрия) — 576

 

Эйсебио (Португалия) — 623

 

Лионель Месси (Аргентина) — 719

 

Герд Мюллер (Германия) — 734

 

Ференц Пушкаш (Венгрия) — 746

 

Криштиану Роналду (Португалия) — 760

 

Пеле (Бразилия) — 767

 

Ромарио (Бразилия) — 772

 

Йозеф Бицан (Австрия/Чехия) — 805

gols

Тан олиш лозим, бу рўйхат футбол оламидаги энг ишончли манба бўлиб турибди. Шундай экан, Роналду ҳали ўзи режа қилган энг баланд маррага чиққани йўқ. Катта эҳтимол билан, португалиялик футболчи Ромарио ва Пелени бу мавсумнинг ўзи қувиб ўтади. Йозеф билан ўртадаги фарқни йўққа чиқариш учун эса, Кришга яна 45 та гол киритиш лозим. Икки ҳафтадан сўнг, 36 ёшни қарши олувчи футболчи учун бу осон бўлмаган синов бўлиши аниқ. Агар Криш бу тўсиқни ҳам енгиб ўтса, у сайёрамиздаги энг сермаҳсул футболчига айланади. SPORTS.uz воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)