Пеленинг рекордига қадар 4 тагина "қадам" қолди

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланаётган терма жамоалар ўзаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Бугун Бразилия ва Жанубий Корея назорат учрашувида баҳс олиб борди. Унда "Лотин Америкаси" вакиллари 5:1 ҳисобида зафар қучди. 

Дубль қайд этган Неймар "пентакампеонлар" либосидаги голлари сонини 73 тага етказиб олди. Бу натижага у 118 учрашувда эришган.

Неймар футбол қироли Пеленинг рекордини такрорлаши учун атиги 4 тагина гол қолди. Собиқ юлдуз 92 баҳсда ўз ҳисобига 77 голни ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!