Пенальтидан гол уролмаган Муҳаммад Салоҳ нега бутсасини алмаштирганини айтди
Англия Премьер-лигасининг янги йилдаги илк учрашувида “Ливерпуль” ўз майдонида “Ньюкасл”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйиннинг кульминацион нуқтаси 22-дақиқага тўғри келди. Мезбонлар тўпурари Муҳаммад Салоҳ 11 метрлик белгидан дарвозани ишғол қила олмади. Кейинчалик бутсасини алиштирган мисрлик форвард дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Ўйиндан кейин Муҳаммад Салоҳ нега бутсасини алмаштирганини айтиб берди.
- Пенальти тепиш чоғида чалғиб қолдим, чунки дарвозабон чалғитувчи ҳаракат қилди. Иккинчи пеналльтини эса, машғулотда бўлгани каби хотиржам тепдим.
Гол уролмаган вазиятда оёғимдаги бутсадан бир аввал фойдалана бошлагандим. Бу ирим эмас, лекин қулайроқ бўлиши учун бошқа бутсага алмаштирдим. Кейин хотиржам ўйнадим, - деди Муҳаммад Салоҳ.
Фикрлар