Пеп Гвардиола: Жамоа ўйинидан мамнунман
Ads

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола “Кардифф”га қарши (5:0) АПЛ 6-тур учрашувидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун ўтган мавсум даражасида ўйин кўрсатдик. “Лион”га қарши баҳсда яхши ўйнай олмагандик, айниқса биринчи бўлимда. ЕЧЛда ҳам рақиблар кучли эканини унутиш керак эмас.

Мавсум бошланганига кўп бўлмади, олдинда беллашувлар кўп. Оддий салбий натижа жамоага таъсир қилмаслиги керак. Гол уриш учун сабр қилиш лозим ва биз сабрлимиз.

Маҳрез бизга ёрдам бермоқда. У – маҳоратли футболчи. Унинг хатти-ҳаракатидан мамнунмиз. Агуэро – афсона, у “Манчестер Сити”га кўплаб ғалабалар келтирган. Унинг яхши жисмоний ҳолатда бўлишига ёрдам берамиз”, – деди Гвардиола.