Пепе: "Тахмин қилаётганда ҳеч қачон "Реал"ни эсдан чиқарманг"

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси ҳисобланган Пепе собиқ жамоасининг Европа Чемпионлар лигасидаги имкониятларини баҳолаб, "Атлетико"га қарши қийин ўйин ҳақида гапирди. 

— "Атлетико" билан қарама-қаршилик қандай бўлди? 

— Даҳшатли даражада қийин бўлди. Аммо энг муҳими – "Реал"нинг ғалабаси. Бу жамоа ҳар доим мусобақаларда фақат ғалаба учун курашади. Футболчилар ушбу ўйинларда ҳамма нарсани беришди. "Атлетико" кучли эди, аммо "Реал" ғалаба қозонди ва энди олдиндаги ўйинларга яхши тайёргарлик кўриши керак. 

— Чемпионлар лигаси финали ҳақида қандай тахмин қиласиз? 

— Бу янги форматдаги Чемпионлар лигаси, лекин "Реал"ни ҳеч қачон ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Улар сўнгги дақиқагача курашишади. Қандай бўлишини кўрамиз, "Реал" мухлислари учун ҳаммаси яхши тугашига умид қиламиз. 

Ҳозирги босқичда "Реал Мадрид" учта соврин учун курашни давом эттираётгани жамоа учун энг муҳим нарса" – дея таъкидлади португалиялик фулбек.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!