Пепе учун "Севилья", "Порту" ва "Зенит" кураш олиб бормоқда

"Зенит" клуби "Гремио" вингери Пепени қўлга киритишдан ҳамон умидини узмаяпти. Бу ҳақда UOL Esporte нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бразилиялик футболчи учун питерликлардан ташқари "Порту" ва “Севилья” ҳам жиддий кураш олиб бормоқда. Португалия чемпиони ушбу трансфер учун 15-18 миллион евро тўлашга тайёр. Пепенинг ўзи эса “Порту”га ўтишни истамоқда.

Пепе “Гремио” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 103 та ўйинда майдонга тушди ва 24 та гол ҳамда 13 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 9 млн еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!