Пепе Хитой миллионларидан воз кечди
Ads

 

"Реал Мадрид" жамоаси ва Португалия термаси ҳимоячиси Пепе “Қироллик клуби” билан янги шартнома имзолайди, деб хабар бермоқда AS нашри.  

Маълумотларга кўра, 33 ёшли футболчи мадридликлар билан яна бир йиллик шартнома имзолайди ва йилига 5 миллион евро маош олади. Пепега Хитой клубларидан бири таклиф билан чиқиб, унга икки йилда 20 миллион евро ишлаб олишни таклиф қилди.

Бироқ Пепе бу таклифни рад этди ва "Реал"да қолишга қарор қилди. Ҳимоячи ЖЧ–2018 олдидан Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантушнинг эътиборида бўлишни истамоқда.

Қайд этиш керакки, Пепенинг “Реал” билан амалдаги келишуви 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.