Pepsi Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан бой берди

Ҳозиргина Pepsi Суперлига 15-туридан ўрин олган "Металлург" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.

Бекобод шаҳрида кечган ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ қаршиликлар ҳисобда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлсаларда, якунда мезбонлар ирода кўрсатиб, 2:2 ҳисобидаги дуранг натижага эришдилар.

Pepsi Суперлига. 15-тур

19.11 "Металлург" - "Насаф" 2:2 #Тугади

Голлар: Зоҳид Абдуллаев (61), Забиҳилло Ўринбоев (90+4 пенальтидан) - Драган Черан (16 пенальтидан), Бобир Абдуҳолиқов (35)

“Металлург”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Аббосжон Отахонов, 8. Шаҳзод Шайманов, 10. Исломбек Исоқжонов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 16. Жасур Ҳасанов (9. Забихилло Ўринбоев, 30), 20. Дилёрбек Ирматов, 37. Шерзод Файзиев, 55. Акбаржон Исматуллаев, 90. Зафар Тўраев (7. Сухроб Нуруллоев, 51), 91. Павел Смоляченко.

Захира: 31. Никита Рибкин, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Аброр Тошқўзиев, 24. Дониёр Ҳошимов, 42. Худойшукур Сатторов, 77. Муҳаммад Исаев, 88. Аброр Хусинов.

“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 10. Бобир Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳиддинов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 22. Инорь Голбан, 31. Сайдулло Раҳматов, 69. Драган Черан, 92. Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 4. Мақсуд Каримов, 15. Дилшод Саитов, 18. Бобир Давлатов, 20. Ислом Кенжабоев, 21. Жаҳонгир Алиев, 27. Ислом Рашидхонов, 38. Акмал Мозговой, 55. Славко Лукич.

Огоҳлантиришлар: Драган Черан (6), Зоҳид Абдуллаев (59).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!