Пьер-Эмерик Обамеянг Франция клубининг таклифига розилик билдирди
"Челси" футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг "Марсель" билан келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳужумчи янги жамоаси билан 3 йиллик шартномага розилик билдирган. Сешанба куни у тиббий текширувдан ўтади ва шундан сўнг трансфер расман эълон қилиниши мумкин бўлади.
Обамеянг бугун Германияга учиб кетади. У ерда габонлик истеъдод соҳиби "Марсель" базасига бориб қўшилиши кутилмоқда.
Фикрлар