Перес: "16-Чемпионлар лигаси учун курашамиз"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Флорентино Перес "Реал" президенти лавозимига қайта сайланганидан сўнг клубнинг асосий мақсадларидан бири ҳақида гапирди.

Испаниялик раҳбарнинг таъкидлашича, мадридликлар Европа футболидаги устунлигини сақлаб қолиш ва Чемпионлар лигасидаги навбатдаги зафарни қўлга киритиш учун ҳаракат қилади.

"Мен энг нуфузли халқаро рейтингларда етакчилик қиладиган клубни қуришда давом этмоқчиман. Буларнинг барчаси ғалаба қозониш учун қилинмоқда.

Биз 16-Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритиш учун охиригача курашамиз.

Шунингдек, қадриятларимиз келажагимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиши учун ҳам ишлашда давом этамиз", — деди Перес.

Маълумот учун, "Реал" Чемпионлар лигасини тарихда энг кўп — 15 марта ютиб олган клуб ҳисобланади. Мадридликлар сўнгги бор ушбу мусобақада 2024 йилда ғолиб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!