Перес Мбаппенинг узридан кейин “Реал” эшикларини очиб берди

“Реал” президенти Флорентино Перес Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жаҳон чемпионатида намойиш қилган ўйинидан ҳайратга тушди.

La Gazzetta dello Sport нашри маълумот беришича, Мбаппенинг ўзи ёзда ПСЖни тарк этишни истамоқда. Парижликлар ҳам ўз етакчиси билан хайрлашишга тайёр ва футболчини 300 миллион еврога баҳолаган.

Ўтган ёзда Мбаппе “Реал” кутганига қарамай, Парижда қолишга қарор қилганди. Лекин ҳозир 24 ёшли ҳужумчи мадридликларнинг таклифини қабул қилмаганидан пушаймон бўлаётган экан.

“Реал” раҳбарияти “Сантьягу Бернабеу” стадиони эшиклари франциялик ўйинчилар учун ёпилганини билдирганди.

Шунга қарамай, клуб президенти Флорентино Перес жаҳон чемпионатидан кейин фикрини ўзгартирди. Шу боис, у Мбаппега шахсан телефон қилди.

Манбаларнинг таъкидлашича, Мбаппе қилмиши учун узр сўраган. Флорентино Перес ҳам унга иккинчи бор имконият беришга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!