Перес: “Реал” АҚШга бормайди

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес Ла Лига ўйинларининг АҚШ ва Канадада ўтказиш ғояси бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.

“Реал” АҚШга бормайди. Тебаснинг мақсади нима эканлигини билмайман, лекин бу мухлислар ва клублар манфаати учун эмаслиги аниқ. Биз буни қатъиян рад этамиз”, - дейди Перес.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган “Жирона” ва “Барселона” учрашуви АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)