Перес "Реал"нинг катта трансферларидан бирини блоклади

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" Раян Шеркини сотиб олишдан воз кечди, гарчи трансфер атиги 22 миллион еврога баҳоланган бўлса-да. Клуб президенти Флорентино Переснинг шахсан ўзи бу масалага якун ясади. Шеркининг ўзи "Реал"да ўйнаш истагини яширмагани ва ҳатто Зинедин Зидан ҳам уни бир неча бор клубга тавсия этганига қарамай, раҳбарият ҳозирда ҳужум таркибини кучайтириш заруратини йўқ деб ҳисобламоқда.

Бунинг сабаби оддий - Хаби Алонсо қўл остида ҳужум чизиғида Винисиус Жуниор, Родриго, Жуд Беллингем, Браим Диас, Арда Гулер, Килиан Мбаппе ва Эндрик каби юлдузлар аллақачон етарли. Катта салоҳият ва маҳоратга эга бўлса-да, яна бир ўйинчини қўшишнинг имкони йўқ.

"Реал" охир-оқибат ўйин амалиётини кам олиши мумкин бўлган истеъдодларни тўплаш ўрнига, таркиб мувозанатини сақлашни афзал кўрди. Шу билан бирга, Шерки бутунлай эътибордан четда қолдирилмайди - агар у ривожланишда давом этса ва сезиларли ютуқларга эришса, клуб уни сотиб олиш ғоясига қайтади. Албатта, бундай ҳолатда унинг нархи анча юқори бўлиши табиий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!