Перес Роналдунинг ўрнига фақат 2та номзодни кўрмоқда
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши кутилаётган Криштиану Роналдунинг ўрнига фақатгина 2та номзодни кўриб чиқмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли португалиялик футболчи “қироллик клуби”ни тарк этган тақдирда, Перес жамоага ПСЖнинг икки ҳужумчиси – Неймар ёки Килиан Мбаппелардан бирини жалб этади. Боиси, “Реал” раҳбарияти айни дамда трансфер бозорида “Олтин тўп”ни қўлга кирита оладиган бошқа футболчини кўрмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Роналдуга Туриннинг “Ювентус” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.