Перес Зиданга нималарни ваъда қилгани маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоага қайтган бош мураббий Зинедин Зиданга 3та нарсага ваъда берди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Перес Зиданга мавсумлар оралиғида худди 2009 йилда бўлгани каби Криштиану Роналду даражасидаги 3та футболчи сотиб олинишига ваъда берган.

Бундан ташқари у франциялик мутахассиснинг ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлашини ҳам айтган.

Перес шунингдек Зиданга худди Хосеп Гвардиола ва Диего Симеоне каби топ даражадаги мураббийлар оладиган маош тўланишини ҳам ваъда қилган. Энди Зиданнинг “Реал”даги йиллик маоши 16 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!