Перес Зиданнинг ўрнига 3 нафар мураббий номзодини кўриб чиқмоқда
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўрнига номзодлар қидиришни бошлаб юборди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Перес ушбу лавозимга Жозе Моуринью, Массимилиано Аллегри ва Рауль Гонзалезларнинг номзодини кўриб чиқмоқда.

Таъкидлаш керакки, португалиялик ва италиялик мутахассислар айни дамда ишсиз ҳисобланишади. Испаниялик мураббий эса "Реал Мадрид Кастилья"ни бошқармоқда.

Маълумот учун, Зиданнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Бордию у истеъфога чиқарилса, клуб унга 80 млн евро товон пули тўлаши лозим.