Перейра: "Тез орада у билан октагонда учрашамиз"

  • 25 август, 20:25
  • 0
  • MMA

Ярим оғир вазн тоифасида (93 кг) UFC чемпиони Алекс Перейра россиялик UFC жангчиси Магомед Анкалаев билан жангдан қочганлик ҳақидаги айбловларга жавоб берди.

“Кўпчилик мендан бу ҳақида сўрашади, лекин мен доим Анкалаев билан жанг қилишни хоҳлаганман ва бу ҳақида промоутерга ҳам айтгандим. Аммо Магомеднинг ўзи мен билан жанг қилишни хоҳламади. У чемпионмас ва рақиб танлаш ҳам унинг иши эмас. Умид қиламанки, биз тез орада октагонда учрашамиз”, – деди Перейра ўзининг You Tube каналидаги подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Перейра(11-2) ўзининг навбатдаги жангини октябрь ойида "UFC 307" турнирида ўтказади.Унинг рақиби америкалик жангчи Халил Роунтри(13-5-1 N/C) бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!