Перишич ПСЖга йўл олиши мумкин
Ads

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра, хорватиялик футболчи қишки трансферлар мавсумида парижликлар сафини тўлдириши мумкин. Унинг трансфер нархи 25 миллион евро баҳоланмоқда.

Перишичнинг “нерадзуррилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йилда якунига етади.