Перишич:

"Бавария" клубининг янги ярим химоячиси Иван Перишич Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун жамоаларга хорватиялик футболчилар кераклигини таъкидлаб ўтди.

"Сўнгги бир неча йил давомида Чемпионлар лигасида хорватлар доимий равишда ғалаба қозонишмоқда. "Бавария" охирги марта ушбу совринни қўлга киритганида, таркибда хорватиялик футболчи бўлган. Мен ҳам "Бавария" билан худди шундай натижага эришишни истайман," - деди Перишич.

Маълумот учун, "Бавария" сўнгги бор 2013 йилда ЧЛ ғолиби бўлган. Жамоа таркибида хорватиялик Марио Манжукич бўлган.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар Перишични сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олишди.