"Персеполис" директори Сергеев ҳақида гапирди
"Персеполис" клуби бош директори Persepolis TV орқали чиқиш қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев билан расмий шартнома имзолаш маросими давомида мухлисларга клуб ва жамоага оид қатор масалалар, қишки трансферлардан тортиб инфратузилмани ривожлантиришгача батафсил тушунтириш берди.
Сергеев трансфери бўйича олиб борилган музокаралар ҳақида Паймон Ҳаддади қуйидагиларни айтди:
"Биз ўтган йили Ўзбекистонда “йил тўпурари” ва “йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилган Игор Сергеев билан музокаралар олиб бордик. У билан келишув 1,5 мавсумга мўлжалланган. У жаҳон чемпионатида порлаб, ўз мамлакатининг терма жамоасига ёрдам беради, деб умид қиламиз", — деди Ҳаддади.
Маълумот учун, теҳронликлар сафида яна бир юртдошимиз Остон Ўрунов ҳам ҳаракат қилади.



Фикрлар