"Персеполис" инстаграмдаги обуначилар борасида кўплаб номдор клублардан олдинда
Хабарингиз бор, "Пахтакор" ва терма жамоамиз аъзоси Игорь Сергеев фаолиятини Эроннинг "Персеполис" жамоасида давом эттириш арафасида турибди.
"Персеполис" Эронда энг катта фан-базага эга клуб бўлиб, ушбу клубнинг инстаграм саҳифасидаги обуначилар сони 10,3 миллионни ташкил қилади. Клуб бу борада бутун дунёда 24-ўринда. Аҳамиятлиси, форс жамоаси бу борада "Вест Хэм", "Байер", "Астон Вилла", "Марсель", "Севилья", "Эвертон", "Рома" ва "Наполи" каби жаҳон миқёсидаги номдор клублардан олдинда.
Қайд этиш лозим, бу борада дунё рейтингида пешқадам "Реал Мадрид" клуби, иккинчи ўринда эса "Барселона". Кучли учликни амалдаги ЕЧЛ ғолиблари ПСЖ якунлаб берган.




Фикрлар