"Персеполис" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан муҳим ғалабани қўлга киритди

"Пахтакор" жамоасининг ОЧЛ 1-туридаги рақиби "Персеполис" бугун ўз майдонида "Санат Нафт" клубини қабул қилди. Теҳрондаги муҳташам "Озоди" стадионида кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 21-дақиқада Али Алипур томонидан киритилди.

Бугунги ғалаба натижасида Бранко Иванович шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 41 тага етди ва жамоа турнир жадвалида вақтинча бўлсада, пешқадамга айланиб олди.

Эслатиб ўтамиз, "Персеполис" - "Пахтакор" ўйини 5 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади ва сайтимиз орқали онлайн матнли трансляция қилинади.

Эрон Про-лигаси. 20-тур

"Персеполис" - "Санат Нафт" 1:0

Гол: Али Алипур  (21).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Salah Salah
01/03/2019 10:32
салом пахткор персполис 5 февралда уйнайдими янаги 2020чи йил или 5 мартми