Ads

"Гол киритиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Кеча мен олдинда қийин ўйин кутиб турганини таъкидлаган эдим. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Биз яхши футбол кўрсатдик, буни статистика ҳам айтиб турибди, бироқ гол кирита олмадик.

Биз учрашув давомида 15 бор рақиб дарвозасига зарба йўлладик. Бу яхши, аммо майдон марказидан гол киритиб бўлмайди", - деди хорватиялик мутахассис.