Перуда терма жамоа ЖЧга чиқса барча дам олади

2018 йил Россияда ўтадиган ЖЧда иштирок этадиган 31 та терма жамоа номи маълум бўлди. Сўнгги жамоа номи эса Перу ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг маълум бўлади.

Ушбу ўйинда перуликлар ўзлари учун керакли натижани қўлга киритиб, мундиалга чиқсалар, мамлакатда ўйиннинг эртаси куни дам олиш куни деб эълон қилинади. Бу ҳақда Перу меҳнат вазирлигининг “Тwitter”даги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Қайд этиш жоиз, илк ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!