Петер Бош: Обамеянг дунёдаги энг ёмон футболчи, у жуда кучсиз

 

 

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси бош мураббийи Петер Бош клуб ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обаменяг билан хайрлашиш нияти йўқ эканини айтди.

Аввалроқ габонлик футболчи “Реал” сафига ўтиш истагида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бош ушбу хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Обамеянг – дунёдаги энг ёмон футболчи, у жуда кучсиз. Албатта бу ҳазил. Умид қиламанки, у “Реал”га ўтиб кетмайди. Пьер бошқа футболчилардан фарқ қилади ва ўзгача хусусиятларга эга. У “Боруссия Д” сафида қолади деб умид қиламан”, – деди голландиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!