Петр Чех жароҳат олди ва учрашувни якунлай олмади

Лондоннинг “Арсенал” клуби посбони Петр Чех кеча бўлиб ўтган “Эвертон”га (5:1) қарши баҳсни якунлай олмади.

Чехиялик дарвозабон кутилмаганда иккинчи бўлимда жароҳат олди ва 69-дақиқада унинг ўрнига заҳирадан Давид Оспина туширилди. Ҳозирча Чехнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлиги маълум эмас.

Маълумот учун, Петр Чех жорий мавсум АПЛда жами 26та учрашувда иштирок этган ва шуларнинг 9тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!