Петр Чех хоккейдаги дебюти ҳақида: Бу ёш ўйинчиларга ўрнак бўлиши мумкин

"Чесли" ва "Арсенал"нинг собиқ дарвозабони Петр Чех хоккейдаги дебюти борасида фик билдирди.

37 ёшли ўйинчи Англиянинг "Гилдфорд Феникс" клуби сафида, дарвозабон сифатида музга чиқди.

"Болалигимда хоккейнинг битта ўйинида бўлса ҳам иштирок этиш орзуйим бўлган ва бу амалга ошди.

Буни, энди мендан ҳеч ким тортиб ололмайди ва бу ажойиб.

Ўйлашимча, бу ёш ўйинчиларга ўрнак бўлиши мумкин, яъни орзулар сари интилсангиз бу албатта амалга ошади. Бу менда футболда ҳам амалга ошган.

Мен ўзимга дедим: Балки бу охирги орзуйимдир. Лекин мен орзуларимни рўёбга чиқариш учун қаттиқ ишладим," - деди Чех.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!