Петра Квитова биринчи бўлиб учинчи даврага йўл олди
Ads

"Ролан Гаррос" мусобақасида бугун тўртинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда ва ушбу кун доирасида аёллар ўртасида турнирнинг учинчи давраси учун баҳслар ўтказилади. 

Иккинчи босқичдан муваффақиятли ўтган илк теннисчи чехиялик Петра Квитова бўлди. Петра испаниялик Лара Арруабаррена-Весинога қарша баҳсда 6:0 ва 6:4 ҳисобларида устун келди. Унинг кейинги даврадаги рақиби эстониялик Анетт Контавеит бўлиши кутилмоқда.