Петров кубоги. "Ҳумо" "Торос"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси 1/8 финал босқичи доирасида ўз майдонида Нефтекамскнинг "Торос" клубини қабул қилди ва 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида шайбаларни рақиб дарвозасига Артём Воронин, Денис Еркин, Павел Здунов ва Евгений Григоренколар киритишди. Бунга эса "Торос" сафида Родион Амиров бир бор жавоб қайтарди.
Шу тариқа, "қанотлилар" сериядаги фарқни қисқартиришга эришдилар - 1:2. Эслатиб ўтамиз эртага соат 18:30 да мазкур жамоалар ўртасидаги тўртинчи ўйин бўлиб ўтади.

1:0 — Артем Воронин, 20.20

2:0 — Денис Еркин (Арсений Ерохин,  Михаил Анисин),  31.22

3:0 — Павел Здунов (Роман Таталин, Евгений Григоренко),  32.39

4:0 — Евгений Григоренко (Всеволод Сорокин,  Михаил Анисин),  53:42

4:1 — Родион Амиров (Данил Башкиров),  56.44

Дарвозабонлар: Роман Смирягин - Владимир Сохатский (Дмитрий Брагинский)

Зарбалар: 56-55

Аниқ зарбалар: 38-34

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Asqar Xan
26/02/2020 22:40
To'grisi' O'yin ajoyib kechdi!☆ Xumo jamoasini muzdagi o'yinini ko'rib xursat bo'lishga arziydigan o'yin bo'lib o'ti, boksdan xam lavxalar ko'rdik desak xam bo'ladi, shuni aytishim mumkun o'yin ajoyib!!!