ПФЛ 12 майдан кейин клублар билан мавсум режаларини муҳокама қилади
Россия Профессионал футбол лиги раҳбари Андрей Соколов 2019/20 йилги мавсумни қандай якунлаш бўйича 12 майдан кейин клублар билан музокара ўтказади. Бу ҳақда Андрей Соколов ТАСС ахборот агентлигига маълум қилган.
Андрей Соколов 15 май куни ўтказиладиган йиғилишда Олимп-ПФЛнинг бу мавсумини якунлашни муҳокама қилинишини айтган.
- Биз клублар билан ҳозирги вазият бўйича гаплашишни режалаштирмоқдамиз. Ишлаяпмиз ва бунга, албатта, ечим топамиз. Муҳокама 12 майдан кейин ўтказилади, - деди ПФЛ раҳбари.
Фикрлар