ПФЛ голни жамоавий тарзда нишонлаган клубларга нисбатан интизомий чора кўради

Коронавирус пандемияси боис 3 ойлик танаффусдан сўнг Coca Cola Суперлига баҳслари давом эттирилди. Учрашувлар Республика махсус комиссияси ва СЭОА белгилаб берган қатъий қоидалар асосида ташкил этилаётганидан хабарингиз бор.

Жумладан, ўйинлар олдидан стадионда ва зарур спорт жиҳозларини дезинфекциялаш, майдонга чиқиб келишда масофа сақлаш каби чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, беллашувлар давомида голни жамоавий тарзда нишонлаш ҳам тақиқланган.

Аммо, кўплаб жамоалар ушбу қоидага амал қилмаган ҳолатда голни жамоавий тарзда нишонлашда давом этди.

Хабарларга қараганда, ПФЛ ушбу ҳолатни ўрганиб чиқади ва клубларга нисбатан интизомий чоралар кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!