ПФЛ клубларга енгиллик яратиб берди

Хабар берганимиздек, 3 июль куни аёллар ўртасида Олий лига янги мавсумига старт берилади. Бу йилги мусобақалар регламентига кўра, аёллар жамоалари Олий лига янги мавсумида 5 нафар маҳаллий футболчини майдонга тушириши мажбурий қилиб белгиланган эди. Аммо, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, ЎзПФЛ жамоаларга бироз енгиллик беришга қарор қилди.

Гап шундаки, ҳозирги пандемия шароити клубларга футболчиларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиши масаласида бироз қийинчилик туғдирди. Шу боис, клубларга бу борада енгиллик берилди. Эндиликда, клублар 1-даврада аввалдан белгиланганидек 5 нафар эмас, 2 нафар маҳаллий футболчини асосий таркибда майдонга туширишига рухсат берилди. Ёзги трансфер ойнаси пайтида жамоалар сафига янги футболчилар қўшилиши ҳисобга олиниб, иккинчи даврада лимит 3 нафарни ташкил этиши белгиланди.

Шу тариқа, маҳаллий футболчилар лимити 1-давра учун 2 нафар, 2-давра учун эса 3 нафарни ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасида Олий лига янги мавсумида 12та жамоа иштирок этади. Чемпионат баҳслари эса 3 июль куни бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!