ПФЛ кубоги-2019 тақвими тасдиқланди

Мазкур мусобақада B Про-лигада қатнашишга асосий номзод клублар иштирок этади ва улар А Про-лигада иштирок этиш имконини тақдим этувчи йўлланма учун кураш олиб боришади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

ПФЛ кубоги-2019 қатнашчилари: 

- “Локомотив-БФК”

- “Ғиждувон”

- “Зомин”

- “Ифтихор”

- “Оқ-тепа”

- “Янгиер”

- “Бунёдкор-2” (шартли)

- “Рубин” (шартли)

ПФЛ кубоги-2019 учун клублар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:

17 март

А) “Бунёдкор-2” – “Ғиждувон”

  1. B) “Ифтихор” – “Рубин”
  2. C) “Янгиер” – “Локомотив-БФК”
  3. D) “Зомин” – “Оқ-тепа”

Ярим финал

19 март

А ғолиби – B ғолиби

C ғолиби – D ғолиби

Финал

22 март

Таъкидлаш жоиз, “Бунёдкор-2” ҳамда “Рубин” жамоалари мусобақада шартли равишда қатнашишади. Қолган клублар ичидан мусобақа ғолибига айланган жамоа эса А Про-лигада имтиёзли равишда иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!