ПФЛ: "Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра ўзини номақбул тутгани учун унинг иши тартиб-интизом қўмитасига оширилди
ПФЛ "Пахтакор" клуби бош мураббийи Питер Хюистра жазоланиши мумкинлиги борасида хабар берди.
- Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Aндижон" — "Пахтакор" учрашувида меҳмон жамоа бош мураббийи Питер Хюистра ўзини номақбул тутгани учун унинг иши тартиб-интизом қўмитасига оширилди, - дейилади хабарда.
Қўмита тез орада нидерландиялик мураббийга жазо чораси қўллаши мумкин.
Фикрлар