Пике "Барселона"га Хави, Иньеста ва Субисареттани қайтаришни режалаштирмоқда
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, жамоанинг президенти бўлишни мўлжалламоқда.
32 ёшли футболчи "Барселона"га спорт директорлик лавозимига Андони Субисареттани қайтаришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, жамоа бош мураббийлигига Хавини олиб келмоқчи.
Шу қаторда, Пике Японияда фаолиятини давом эттираётган ярим ҳимоячи Андрес Иньестани жамоанинг бирор-бир лавозимига қайтаришни ҳам режа қилган.
Пике жамоанинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиолани ҳам қайтариши мумкинлигини яшириб ўтирмаяпти.
Пике ушбу инсонларни "Барселона"нинг жаҳондаги энг яхши клублардан бири бўлишига хизмат қилишлигини яхши тушуниб турибди ва мухлислар ҳам илиқ муносабатда бўлишларига шубҳа қилмаяпти.
Фикрлар